Ҳавонинг ҳар ойдаги ва йиллик ўртача ҳарорати — айрим ҳоллардаги ва йил мобайнидаги ойлик ва йиллик таъминланганлиги ўрта ҳисобда 0,5 га тенг бўлган ҳарорат тартиб ойини ифодалайди.
Ҳавонинг мутлоқ энг кичик (минимал) ҳарорати билан мутлоқ энг катта (максимал) ҳарорати-кузатишлар олиб борилган даврда ҳавонинг шу жойда кузатилган энг паст ҳарорати билан энг юқори ҳароратини ифодалайди. Бу параметрларнинг таъминланганлиги 1 га яқин бўлади.
Энг иссиқ ойдаги ҳавонинг энг катта ўртача ҳарорати-сутканинг кундузги энг илиқ қисмини ифодалайди;
ҳар кунги ҳаво ҳароратининг энг катта қийматларидан ўртача ойлик миқдор сифатида ҳисоблаб чиқарилади;
бу кўрсаткичнинг суткалик таъминланганлиги ҳар кунги ҳаво ҳароратининг энг катта қийматларидан ҳисоблаб чиқарилган ўртача ойлик миқдордан иборат бўлади;
бу кўрсаткичнинг суткалик таъминланганлиги ўрта ҳисобда 0,5 га тенг бўлади.
Энг совуқ ойдаги ҳавонинг энг кичик ўртача ҳарорати-сутканинг тунги энг совуқ қисмини ифодалайди;
кузатиш даврида ҳар кунга ҳаво ҳароратининг энг кичик қийматларидан ўртача ойлик миқдор сифатида ҳисоблаб чиқарилади;
бу кўрсаткичнинг суткалик таъминланганлиги ўрта ҳисобда 0,5 га тенг бўлади.
Ҳаво ҳароратининг амплитудаси (ўзгариш катталиги) — ўртача суткалик амплитуда шу ойдаги ҳаво ҳароратининг энг катта ўртача қиймати билан энг кичик ўртача қиймати ўртасидаги фарқ сифатида ҳисоблаб чиқарилади.
Суткалик энг катта амплитуда — ҳавонинг суткалик таъминланганлиги 0,9995 га тенг бўлган суткалик энг катта ҳарорати билан суткалик энг кичик ҳарорати ўртасидаги фарқни ифодаловчи кўрсаткич ҳисобланади.
Ҳар ойдаги сув буғининг парциал босими айрим ойларнинг намлик тартибини ифодалайди, бунда ойлик таъминланганлик ўртача ҳисобда 0,5 га тенг бўлади.
Ҳавонинг энг кичик нисбий намлигини кузатиш олиб борилган даврда ҳар кунги ҳавонинг қийматлардан ҳисоблаб чиқилган ўртача ойлик миқдори бўлиб, бу кўрсаткичнинг ойлик таъминланганлиги ўрта ҳисобда 0,5 га тенг бўлади.
Барометрик босим — ўртача йиллик атмосфера босими бўлиб, бу 10 gPa гача яхлитланади. Бу кўрсаткичнинг йиллик таъминланганлиги ўрта ҳисобда 0,5 га тенг бўлади.
А ва Б параметрлар — ташқи ҳавонинг ҳароратини ва энтальпиясини ифодаловчи қийматлардир. Бу кўрсаткичларнинг соатли таъминланганлиги қуйидаги жадвалда келтирилган.
Ҳароратлар ва энтальпиялар қийматларининг соатлик бадастирлиги
| Параметрлар | Совуқ давр | Илиқ давр | ||
|---|---|---|---|---|
| А | Б | А | Б | |
| Ҳарорат | 0,94 | 0,994 | 0,96 | 0,994 |
| Энтальпия | 0,94 | 0,994 | 0,954 | 0,994 |
Эслатма: 0,94, 0,954, 0,96 ва 0,994 га тенг таъминланганликлар йил мобайнидаги 526, 400, 350 ва 50 соатга тенг таъминланганликларга тўғри келади.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.