Asosiy qismga o‘tish

Normativ hujjatlar ШНҚ 2.01.01-22

ШНҚ 2.01.01-22, 18-банд

4-боб. Қурилиш-иқлимий зоналарга бўлиш

18

Ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 0,8 ˚С ва 10 ˚С га тенг ва бундан паст бўлган даврларнинг давом этиш муддати ҳамда бу даврлардаги ҳавонинг ўртача ҳарорати ҳисобланади. Бу даврда мазкур ҳароратларнинг қийматлари ўзгармас сақланиб турилади.

Керакли маълумотларни аниқлаш учун гистограмма усулидан фойдаланиб, ҳаво ҳароратининг йил мобайнида ўзгариб туришини кўрсатадиган эгри чизиқ (график тасвир) чизилади.

Бу даврнинг давом этиш муддати эгри чизиқ 0,8 ˚С ва 10 ˚С лар орқали ўтган жойдаги саналарни графикдан ёзиб олиш ҳамда шу саналар орасидаги суткалар сонини ҳисоблаб чиқариш йўли билан аниқланади.

Мазкур даврлардаги ҳавонинг ўртача ҳарорати даврни ташкил этган тўлиқ ва тўлиқмас ойлардаги ҳаво ҳароратининг қийматларини мазкур даврдаги кунлар сонига тақсимлаш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади. Ҳамма параметрларнинг йиллик таъминланганлиги ўрта ҳисобда 0,5 га тенг бўлади.

Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.

Qabul qilamiz

UzcardHumoVisaMastercard

To‘lov bank yoki to‘lov tizimining himoyalangan sahifasida amalga oshadi va 3D Secure bilan tasdiqlanadi. Karta ma’lumotlari saytimizda saqlanmaydi.