Июль ойидаги румблар бўйича шамолнинг энг кичик ўртача тезлигининг такрорланиб туриши 16 фоиздан кам бўлмаган румблар бўйича энг кичик ўртача тезлик сифатида ҳисоблаб чиқилади. Агар такрорланиши 12 — 15 фоиз бўлган ўртача тезлик ана шу миқдордаги 1 m/sekдан камроқ бўлса, у ҳолда шамолнинг энг кичик тезлигини такрорланиши 12 — 15 фоизни ташкил этадиган румблар бўйича қабул қилинади. Июль ойида шамолсиз тинч ҳавонинг такрорланиши 14 фоиз ёки бундан катта бўлса, шамолнинг энг кичик тезлиги 0 га тенг деб қабул қилинади.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.