Чўкадиган софтупроқли жинслар, дефляция ва шамол таъсири остида вужудга келадиган жараёнларнинг тарқалиши, сув босадиган ерлар, тупроқ қатламининг сурилиши ва ўпирилиши каби жараёнлар юз берадиган туманлар, сел келиши ва кўчкилар тушиши жиҳатидан хавфли зоналар тўғрисидаги маълумотларни мазкур ШНҚнинг 1 — 6-расмларида берилган схематик хариталар бўйича аниқлаш лозим.

6-расм. Қор кўчиши хавфи бўлган ҳудудларнинг схематик харитаси.
1 — кучли қор кўчиши (қор кўчкиси ўчоғида ҳар йили ёки йил давомида кўп марта кузатиладиган кўчкилар);
2 — ўртача қор кўчиши (қор кўчкиси ўчоғида ҳар йили ёки йил давомида бир неча марта кузатиладиган кўчкилар);
3 — заиф (қор кўчкиси ўчоғида қор кўчкиси кузатилмайди).
Rasm vazirlik e’lon qilgan PDF nusxadan olingan.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.