Normativ hujjatlar ШНҚ 2.01.02-04
ШНҚ 2.01.02-04, 1-илова, 4.32-банд
1-илова. Баланд биноларни ёнғиндан ҳимоя қилиш · Ёнғинга қарши шу жумладан ўзгартириладиган пардеворлар бўйича
Эвакуация йўлларидаги офислар, идоралар, меҳмонхоналар номерлари, турар жой хонадонлари ва шу кабилардан чиқиш эшикларининг ёнғин бардошлилик даражаси EI 30 дан кам бўлмаслиги лозим. Квартираларнинг ёнғинга қарши эшикларини ўзини-ўзи ёпадиган қурилмалар билан жиҳозламасликка йўл қўйилади.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 25.05.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.