Normativ hujjatlar ШНҚ 2.01.02-04
ШНҚ 2.01.02-04, 1-илова, 4.4-банд
1-илова. Баланд биноларни ёнғиндан ҳимоя қилиш · 4. Ҳажмий-режалаштириш ва конструктив ечимлар
Автомобиллар гараж-тураргоҳларини баланд бинонинг ер остидаги, цокол ва ер устидаги қаватларида, шу жумладан бинога ёнма-ён қурилган (стилобат) қисмида жойлаштирга рухсат этилади. Ушбу бўлим талабларига мувофиқ, гараж-тураргоҳларнинг хоналари бошқа мақсадлар учун мўлжалланган хоналардан конструктив жиҳатдан ажратилган бўлиши, амалдаги лойиҳалаштириш меъёрлари талабларига мувофиқ жойлашган алоҳида кириш ва чиқиш жойларига эга бўлишлари лозим. Автомобиллар гараж-тураргоҳлари хоналаридан чиқиш ва бинога кириш жойлари амалдаги лойиҳалаштириш меъёрлари билан белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Баланд бинонинг ер ости, цокол қаватларида ва стилобатларида фақат ушбу бинода яшовчилар ва ижарачиларнинг енгил автомобиллари учун гаражтураргоҳларни жойлаштиришга рухсат этилади. Бундай гараж-тураргоҳларга кириш жойларини кўриб чиқиш ва текшириш майдончаси мавжуд бўлган шлюзлар билан жиҳозлаш лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 25.05.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.