Normativ hujjatlar ШНҚ 2.01.02-04
ШНҚ 2.01.02-04, 1-илова, 4.6-банд
1-илова. Баланд биноларни ёнғиндан ҳимоя қилиш · 4. Ҳажмий-режалаштириш ва конструктив ечимлар
Баланд бинолар функционал ёнғиндан хавфлилиги бўйича бир ёки бир неча таснифга мансуб ёнғиндан ҳимоя бўлмаларини ўз ичига олиши мумкин. Баланд биноларда функционал ёнғиндан хавфлилиги буйича қуйидаги синфларга мансуб ёнғиндан ҳимоя бўлмаларини кўзда тутишга рухсат этилади:
Ф1.3 — кўп хонадонли турар жой уйлари;
Ф1.2 — меҳмонхоналар;
Ф4.3 — бошқарув органлари муассасалари, лойиҳалаш-конструкторлик ташкилотлари, ахборот ва таҳрир-нашриёт ташкилотлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари, банклар, идоралар, офислар.
Баланд биноларда аҳолига хизмат кўрсатиш корхоналари хоналарини (Ф.3) ва енгил автомобиллар тураргоҳларини (Ф.5.2) жойлаштириш мумкин.
Баланд биноларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди:
— мактабгача таълим муассасалар, қария ва ногиронлар уйлари, касалхоналар, мактаб-интернатлар ва болалар муассасаларининг ётоқхоналари (Ф1.1) (шу жумладан қават доирасидаги алоҳида хоналар);
— 10 м дан юқори баландликда ҳисоблаб чиқилган инсонлар сиғдириш қобилияти 600 кишидан кўп, 28 м дан ортиқ баландликда – 300 кишидан кўп ва 50 м дан юқори баландликда – 100 кишидан кўп;
— Ф5.1 таснифидаги хоналар портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича А, Б, В1 – В3 тоифаларига мансуб;
— Ф5.2 таснифидаги хоналар портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича А, Б, В1 тоифаларига мансуб;
— В2 тоифасига тегишли хоналарни бинонинг стилобат қисмидан баланд бўлмаган сатҳда, В3 ва В4 тоифали хоналарни эса бинонинг ҳар қайси қаватида жойлаштиришга рухсат этилади;
В3 тоифали хоналарни стилобат қисмидан баландроқ қаватларда одамлар кўп йиғиладиган хона билан ёнма-ён жойлаштиришга йўл қуйилмайди.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 25.05.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.