Normativ hujjatlar ШНҚ 2.01.02-04
ШНҚ 2.01.02-04, 1-илова, 9.7-банд
1-илова. Баланд биноларни ёнғиндан ҳимоя қилиш · 9. Электр таъминотига қўйиладиган ёнғинга қарши техник талаблар. Умумий фойдаланишдаги электр ускуналарнинг ёнғин ҳимоясига бўлган талаблар
Вертикал йўналишда ўтказиладиган сим ва кабелларни ёнғин бардошлилик даражаси EI 90 дан кам бўлмаган, сатҳ ораёпмалари худди шундай ёнғин бардошлилик даражасига эга бўлган горизонтал тўсиқлари мавжуд мустақил шахталар орқали ўтказишни назарда тутиш лозим; кучланиш остидаги устунлар ва кучсиз токли устунларни ўтказиш учун коммуникация шахталари ва қувурларини эшикларининг ёнғин бардошлилик даражаси EI 60 га тенг ҳолда бажарилиши керак. Хизмат кўрсатиладиган ёнғиндан ҳимоя бўлинмасининг ташқарисида транзит шахталари, қувурлар ва каналлар тўсадиган конструкцияларининг ёнғинга бардошлилик даражаси REI 180 дан кам бўлмаган қилиб қабул қилиш керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 25.05.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.