Normativ hujjatlar ШНҚ 2.01.05-24
ШНҚ 2.01.05-24, 130-банд
6-боб. Сунъий ёритиш · 5-§. Бино ва иншоотларни ташқи архитектуравий ёритиш
“Совуқ” рангли юзаларга эга объектларни ва яшил майдонларни ёритиш учун ёритиш ранг ҳарорати 4000 К дан юқори бўлган ёруғлик манбаларидан фойдаланиш керак. “Иссиқ” рангларда бўялган объектларни ёритиш учун ранг ҳарорати 3500 К гача бўлган ёруғлик манбалари қўлланилади.
Полихром объектларни, айниқса фасадлардаги тасвирий-декоратив элементларни (мозаика, тасвирий панно ва фризлар, рангли рельефлар, ҳайкаллар) ёритишда ранг узатиш умумий индекси R 80 дан кам бўлмаган оқ рангли ёруғлик манбаларини қўллаш лозим.
Ландшафт архитектураси объектларини бадиий-декоратив ёритишда рангли ёруғлик манбаларини қўллашга рухсат этилади.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.