Asosiy qismga o‘tish

Normativ hujjatlar ШНҚ 2.01.05-24

ШНҚ 2.01.05-24, 137-банд

6-боб. Сунъий ёритиш · 7-§. Реклама ва ахборот берувчи конструкцияларни ёритиш

137

Реклама ва ахборот берувчи конструкцияларнинг тунги вақтда динамик тарзда ишлаши турар жой бинолари, ижтимоий объектларнинг деразаларини геометрик марказидан 1 m масофада жойлашган нуқтадан кўриш чизиғига перпендикуляр текисликдаги проекциясининг кўринадиган бурчак катталиги 2,5° дан ошмаса ёки реклама ва ахборот берувчи конструкцияси ўша нуқтадан кўринмаса йўл қўйилади.

Тўғри тўртбурчакли реклама ва ахборот берувчи конструкцияси учун кўриш чизиғига перпендикуляр текисликдаги реклама ва ахборот берувчи конструкциясининг проекцияси билан бир хил юзага эга бўлган айлананинг ўлчамига тенг бўлган эквивалент бурчак катталиги қабул қилиниши лозим.

Электрон ташувчиларда реклама ва ахборот тасвирларини намойиш этиш (медиафасадлардан ташқари) аудиовизуал тасвирларни ўзида мужассамлаштирилган динамик эффектлар қўлланилмаган статик тасвир технологиясидан фойдаланиб ўтказилиши лозим.

Куннинг ёруғ ва қоронғи вақтларида тасвирларнинг алмашиши 5 s да бир мартадан кўп бўлмаган тарзда амалга оширилиши керак. Тасвирнинг алмашиши давомийлиги 2 s дан ортиқ бўлиши керак. Ёруғлик даражасини ноль қийматгача текис камайтириш ва ундан кейин текис ошириш йўли билан амалга оширилиши керак.

Медиафасадларда куннинг ёруғ вақтида тасвирларни намойиш қилиш динамик эффектлардан фойдаланиш орқали амалга оширилиши лозим. Куннинг қоронғи вақтида медиафасадларда динамик эффектлардан фойдаланиб тасвирларни намойиш қилиш тақиқланади.

Куннинг қоронғи вақтида медиафасадлардаги статик тасвирларнинг алмашиниши 1 min ичида бир мартадан кўп бўлмаган тарзда амалга оширилиши лозим. Тасвирнинг алмашиниш давомийлиги 10 s дан ортиқ бўлиши ва ёруғлик даражасини 0 гача текис камайтириш ва ундан кейин текис ошириш йўли билан амалга оширилиши керак.

Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.

Qabul qilamiz

UzcardHumoVisaMastercard

To‘lov bank yoki to‘lov tizimining himoyalangan sahifasida amalga oshadi va 3D Secure bilan tasdiqlanadi. Karta ma’lumotlari saytimizda saqlanmaydi.