Normativ hujjatlar ШНҚ 2.01.05-24
ШНҚ 2.01.05-24, 139-банд
6-боб. Сунъий ёритиш · 8-§. Авария ҳолатидаги ёритиш
Ишчи ёритишни ўчирилиши ҳамда жиҳозлар ва механизмларга техник хизмат кўрсатишнинг бузилиши қуйидагиларга олиб келиши мумкин бўлган ҳолларда хавфсизлик ёритилиши таъминланиши керак:
портлаш, ёнғин, одамларнинг заҳарланиши;
технологик жараённинг узоқ муддат бузилиши;
электр станциялари, радио ва телевизион эшиттириш ва алоқа узеллари, диспетчерлик пунктлари, сув таъминоти, канализация ва иситиш насос қурилмалари, ишлар тўхтатилиши мумкин бўлмаган ишлаб чиқариш хоналари учун вентиляция ва ҳавони кондициялаш қурилмалари ва бошқаларларнинг ишини бузилишига;
болалар муассасалари режимини бузилиши (улардаги болалар сонидан қатъий назар).
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.