Турар жой ва жамоат бинолари ён томондан ёритиладиган ТЁКнинг норматив қиймати қуйидагича аниқланиши лозим:
турар жой биноларининг яшаш хоналарида – деразалардан энг олисда жойлашган девордан 1 m масофада олинган бинонинг характерли қирқимининг вертикал текислик билан пол текислиги кесишадиган жойдаги ҳисоб нуқтасида;
яшаш хоналарида ТЁКнинг норматив қиймати ён томондан ёритилганда бино марказида жойлашган ҳисоб нуқтасида;
турар жой объектларида ҳонанинг характерли қирқимининг вертикал текислиги билан хонанинг марказидаги пол текислигининг кесишмасида жойлашган ва полдан 0.85 m баландликда олинган нуқтасида;
мактабгача таълим муассасаларининг хоналари деразалардан энг олисда жойлашган девордан ичкарига 1 m масофада ва полдан 0.5 m баландликда олинган, бино характерли қирқимининг вертикал текислиги билан пол текислигининг кесишган жойидаги ҳисоб нуқтасида;
умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш биноларида деразалардан энг олисда жойлашган девордан ичкарига 1,2 m масофада ва полдан 0.85 m баландликда олинган, бино характерли қирқимининг вертикал текислиги билан пол текислигининг кесишган жойидаги ҳисоб нуқтасида;
турар жой ва жамоат биноларининг қолган хоналарида – хона марказидаги ишчи юзада жойлашган ҳисоб нуқтасида.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.