Тўғридан-тўғри қуёш нурлари таъсиридан кўзни ҳимоя қилиш воситаларини танлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:
ёруғлик туйнукларини уфқ тарафлари бўйлаб йўналтириш;
хонадаги доимий кўриш чизиғига эга бўлган одамга нисбатан қуёш нурларининг йўналиши;
биноларнинг вазифасига қараб, кун ва йилдаги иш вақти;
қуёш хариталари тузиладиган қуёш вақти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган декрет вақти ўртасидаги фарқ.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.