Normativ hujjatlar ШНҚ 2.01.05-24
ШНҚ 2.01.05-24, 58-банд
6-боб. Сунъий ёритиш · 1-§. Ишлаб чиқариш ва омборхона биноларининг хоналарини ёритиш
Аралаш ёритиш тизимида умумий ёритиш тизими ёриткичлари орқали ишчи юзада ҳосил бўладиган ёритилганлик, маҳаллий ёритиш учун қўлланиладиган ёруғлик манбаларида аралаш ёритиш учун камида 10 фоиз норматив ёритишни ташкил этиши керак. Бунда ёритилганлик 200 lx дан кам бўлмаслиги лозим.
Аралаш ёритиш тизимида умумий ёритишдан 1200 lx дан ортиқ ёритилганлик бўлиши фақат асосланган ҳолда йўл қўйилади.
Табиий ёруғлик бўлмаган хоналарни аралаш ёритишда умумий ёритиш ёритгичлари яратадиган ишчи юзанинг ёритилганлигини бир поғонага ошириш лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.