Asosiy qismga o‘tish

Normativ hujjatlar ШНҚ 2.01.05-24

ШНҚ 2.01.05-24, 69-банд

6-боб. Сунъий ёритиш · 2-§. Биноларнинг ташқи майдонларини ёритиш

69

Иш жойларида ва саноат корхоналари ҳудудларида ташқи ёритиш қурилмаларини кўзни қамаштириш таъсирини чеклаш учун ёриткичларни ер сатҳидан қуйидаги баландликда ўрнатиш керак:

ҳимоя бурчаги камида 15° бўлган ёриткичлар учун қуйидаги ушбу ШНҚнинг 12-жадвалида кўрсатилгандан кам бўлмаган ҳолда;

ҳимоя бурчаги 15° ва ундан ортиқ бўлган ёриткичлар учун – исталган ёруғлик манбалари учун 3,5 m дан кам бўлмаган холда.

Одамлар ўтиши ёки технологик (муҳандислик) жиҳозларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган майдонларда, шунингдек, бинога киришда ҳимоя бурчаги 15° ва ундан ортиқ бўлган ёриткичларни (қайтаргичсиз қоришмали шишадан иборат тарқатгичларга) осиш баландлигини чекламасликка йўл қўйилади.

12-жадвал Кўзни қамаштириш ҳолатини чегаралаш шартлари бўйича ёриткичларни ўрнатишнинг энг кичик баландлиги
Ёриткичларнинг ёруғлик тақсимлашиБир таянчда ўрнатилган ёриткичлардаги лампаларнинг энг кўп ёруғлик оқими, lmЁриткичларни ўрнатишнинг энг кичик баландлиги, m
Ярим кенг6000 дан кам7
6000 дан 10000 гача7,5
10000 дан 20000 гача8
20000 дан 30000 гача9
30000 дан 40000 гача10
40000 дан ортиқ11,5
Кенг6000 дан кам7,5
6000 дан 10000 кам8,5
10000 дан 20000 гача9,5
20000 дан 30000 гача10,5
30000 дан 40000 гача11,5
40000 дан ортиқ13

Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.

Qabul qilamiz

UzcardHumoVisaMastercard

To‘lov bank yoki to‘lov tizimining himoyalangan sahifasida amalga oshadi va 3D Secure bilan tasdiqlanadi. Karta ma’lumotlari saytimizda saqlanmaydi.