Normativ hujjatlar ШНҚ 2.01.05-24
ШНҚ 2.01.05-24, 74-банд
6-боб. Сунъий ёритиш · 3-§. Турар жой, жамоат ва ёрдамчи бинолар хоналарини ёритиш
Ушбу ШНҚнинг 1-иловасида келтириладиган ёритилганлик нормаларини ёритилганлик шкаласи бўйича қуйидаги ҳолларда бир поғонага ошириш лозим:
махсус кучайтирилган санитария талабларида А-В разрядли ишларда (масалан, айрим умумий овқатланиш ва савдо хоналарида);
одамлар доимо бўладиган хоналарда табиий ёруғликнинг бўлмаслиги;
Г-Е разрядларнинг кўриш ишлари учун (томоша ва концерт заллари, биноларнинг фойелари) хоналарни ёруғлик билан тўйинтиришга кучайтирилган талабларида;
маъмурий биноларни (кабинетлар, иш хоналари, кутубхонанинг ўқув заллари) аралаш ёритиш тизимлари қўлланганда;
хоналарда ишловчиларнинг ярмидан кўпи 40 ёшдан катта бўлган ҳолда.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.