Normativ hujjatlar ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 138-банд
10-боб. Иситиш, вентиляция ва кондициялаш тизимлари · 2-§. Акустик ҳисоблаш бўйича умумий кўрсатмаларга қўйиладиган талаблар
Хизмат кўрсатиладиган хонада вентиляция, ҳавони кондициялаш ва ҳаво билан иситиш тизимларининг кутиладиган шовқин даражаларини ҳисоблашда қуйидагилар ҳисобга олиниши керак:
шовқиннинг тарқалиш йўли бўйлаб ҳаво йўлларининг тўғри қисмлари ва бурилишларида, кўндаланг кесим ўзгарган жойларда, ҳаво йўлининг охиридан қайтиш натижасида тармоқ товуш қуввати даражаси (Lw)нинг йиғинди пасайиши;
ҳаво йўллари тармоғининг элементларида (дросселлайдиган қурилмалар, фасонли ва учлардаги элементлар) Lwiэл шовқин ҳосил бўлиш даражаси.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.