Normativ hujjatlar ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 173-банд
11-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудлари (Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудлари) шовқиндан ҳимоялашга қўйиладиган талаблар
Шовқин даражалари нормаланадиган турар жой объектлари, жамоат бинолари ва ҳудудларни транспорт шовқинидан ҳимоялаш қуйидагилар ёрдамида амалга оширилиши керак:
шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини зоналаштиришни кўзда тутадиган самарали режалаштириш усулларини қўллаш;
кўча-йўл тармоғини самарали трассалаш;
транспорт магистраллари бўйлаб шовқиндан ҳимоялайдиган махсус биноларни жойлаштириш;
шовқиндан ҳимоялайдиган ва одатдаги биноларни гуруҳлаштиришнинг турли композицион усулларини қўллаш;
юк транспортининг аҳоли турар жой ҳудудлари орқали ҳаракатини чеклаш ва транспорт воситалари турар жой объектлари, рекреация ва даволаш ҳудудларидан ўтганда уларнинг тезлигини пасайтиришга йўналтирилган ташкилий чора-тадбирларни қўллаш;
йўл ёқаларига акустик экранлар қуриш, шовқин хоҳланмайдиган таъсир кўрсатадиган зоналарда жойлашган биноларга шовқиндан ҳимоя қиладиган деразаларни ўрнатишни кўзда тутадиган конструктив чора-тадбирларни қўллаш.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.