Asosiy qismga o‘tish

Normativ hujjatlar ШНҚ 2.01.08-24

ШНҚ 2.01.08-24, 73-банд

8-боб. Биноларнинг тўсувчи конструкцияларининг товуш изоляцияси · 5-§. Тўсувчи конструкцияларнинг муҳандислик асбоб-ускуналари билан боғланадиган элементларига қўйиладиган талаблар

73

Иссиқ сув билан иситиш, сув таъминоти қувурлари ва бошқа қувурларни хонадонлар ўртасидаги девор орқали ўтказишга йўл қўйилмайди.

Иссиқ сув қувур ўтказгичлари, сув таъминоти қувурлари ва бошқа қувурлар қувурларнинг тирқишлар ҳосил қилмасдан ҳароратдан силжишлар ва деформацияланишларига йўл қўядиган эластик гильза (ғовакли полиэтилен ва бошқа қайишқоқ материаллардан ишланган)лар билан қаватлар ўртасидаги ёпмалар ва хоналар ўртасидаги деворлар (тўсиқлар) орқали ўтказилиши ушбу ШНҚ нинг 7-иловаси 1-расмига мувофиқ лойиҳаланиши лозим.

1-расм. Иситиш тиргагини қаватлар ўртасидаги ёпма орқали ўтказиш тугунининг конструктив ечим схемаси

1-расм. Иситиш тиргагини қаватлар ўртасидаги ёпма орқали ўтказиш тугунининг конструктив ечим схемаси

1 — девор; 2 — киришмайдиган бетон ёки қоришма; 3 — товушни изоляциялайдиган материалдан ишланган қатлам; 4 — полнинг бетон асоси; 5 — тўсиқнинг кўтарувчи қисми; 6 — эластик гильза; 7 — иситиш тиргаги қувури.

Rasm vazirlik e’lon qilgan PDF nusxadan olingan.

Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.

Qabul qilamiz

UzcardHumoVisaMastercard

To‘lov bank yoki to‘lov tizimining himoyalangan sahifasida amalga oshadi va 3D Secure bilan tasdiqlanadi. Karta ma’lumotlari saytimizda saqlanmaydi.