Normativ hujjatlar ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 95-банд
8-боб. Биноларнинг тўсувчи конструкцияларининг товуш изоляцияси · 7-§. Эшик, дарвоза ва деразаларга қўйиладиган талаблар
Эшик, дарвоза ва деразаларнинг ҳаво шовқинидан изоляциясини оширишда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш керак:
тўшама (полотно)ларининг юзаларининг зичлигини ошириш;
тўшама (полотно)нинг кесакига зич қисилишини таъминлаш;
зичлаштирувчи қистирмалар ёки резиналанган мато ёки резинадан ишланган остоналар ёрдамида эшик (дарвоза) билан пол орасидаги тирқишни бартараф қилиш;
тавақаларда зичлаштирувчи қистирмаларни қўллаш.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.