Asosiy qismga o‘tish

Normativ hujjatlar ШНҚ 2.03.01-24

ШНҚ 2.03.01-24, 209-банд

5-боб. Бетон ва темир-бетон конструкция элементларининг биринчи гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблари · 10-§. Умумий ҳисоб

209

Мазкур ШНҚнинг 67-формуласи бўйича олинган σsi қиймати A600, A800, A1000, Ат1200, Вр-II, К1400 дан К1900 гача арматура βRsi дан ошса қиймат σsi зўриқишни қуйидаги формула бўйича аниқлаш лозим:

(68)-формула(68)

ушбу формула бўйича топилган арматурадаги зўриқтириш коэффициенти γs6 ҳисобга олинмаганда, Rsi дан ортиқ бўлганда мазкур ШНҚнинг 65 ва 66-формулаларида иш шароитлари коэффициентларини ҳамда коэффициент γs6ни ҳам ҳисобга олиб Rsi га тенг бўлган σsi қиймати қўйилади (ушбу ШНҚнинг 165-бандида келтирилган).

мазкур ШНҚнинг 67 ва 68-формулалари бўйича ҳисобда топилган σsi зўриқтириш ўз ишораси билан ҳисоблаб формулаларига киритилади ҳамда қуйидаги шартларга риоя қилиш керак:

барча ҳолларда Rsi ≥ σsi ≥ −Rsci ;

олдиндан зўриқтирилган элементларда σsi ≥ σsci бўлиб, бунда σsci – арматурадаги зўриқтириш, σsc,u қийматга камайтирилган σ′spi олдиндан зўрайтиришга тенг (мазкур ШНҚнинг165 ва 186-бандларида келтирилган).

Мазкур ШНҚнинг 66-68-формулаларида:

Asi – бўйлама арматура i-чи ўзагининг кесим юзаси;

σspi – бўйлама арматура i-чи ўзагининг олдиндан зўриқтириши ўзак жойлашишига боғлиқ равишда белгиланувчи γsp коэффициенти қабул қилинади;

– бетон сиқилган зонасининг га тенг бўлган нисбий баландлиги, бунда – арматуранинг кўрилаётган i-чи ўзаги кесимининг оғирлик марказидан ўтувчи ва сиқилган зонани чегараловчи тўғри чизиққа параллель ўқдан кесим сиқилган зонасининг энг узоқдаги нуқтасигача бўлган масофа (мазкур ШНҚнинг 8-расмида келтирилган);

ω – бетон сиқилган зонасининг тавсифи мазкур ШНҚнинг 26 ёки 56-формулалари бўйича аниқланади;

ξRi , ξeli – сиқилган зона нисбий баландлиги кўрилаётган ўзакдаги зўриқишлар мос равишда Rsi ва βRsi га тенг бўлиши ҳамда ξRi ва ξeli қийматлари қуйидаги формула бўйича аниқланади:

(69)-формула(69)

бу ерда:

σsRi = Rsi + 400 − σspi − ∆σspi ,

МPа, − ξRi аниқлашда;

σs,eli = βRsi − σspi , МPа, − ξeli аниқлашда;

σsc,u – мазкур ШНҚнинг 161 ва 180-бандларида қаралсин.

∆σspi ва β коэффициент қийматлари қуйидагича аниқланиши керак:

Олдиндан зўриқтирилган арматура синфлари A600, A800, A1000 ва Ат1200 ни механик ҳамда автоматлаштирилган электротермик ва электротермомеханик усулларида қуйидаги формулалар бўйича аниқланади:

(70)-формула(70)
(71)-формула(71)
8-расм. Темир-бетон элементнинг мустаҳкамлилиги бўйича умумий ҳисобларида бўйлама ўқига нисбатан нормал бўлган кесимдаги зўриқтиришлар схемаси ва эпюралари

8-расм. Темир-бетон элементнинг мустаҳкамлилиги бўйича умумий ҳисобларида бўйлама ўқига нисбатан нормал бўлган кесимдаги зўриқтиришлар схемаси ва эпюралари

I - I – эгувчи момент таъсир кўрсатувчи текисликка параллель текислик, ёки бўйлама кучнинг ҳамда ички сиқилувчи ва чўзилувчи зўриқишларнинг тенг таъсир қилувчиларининг қўйилиш нуқталаридан ўтувчи текислик, 1 – сиқилган арматура ва сиқилган зона бетонида зўриқишларнинг тенг таъсир қилувчилари қўйилган нуқта, 2 – чўзилган арматурада зўриқишларнинг тенг таъсир қилувчисига қўйилган нуқта

Rasm vazirlik e’lon qilgan PDF nusxadan olingan.

Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 22.07.2024. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.

Qabul qilamiz

UzcardHumoVisaMastercard

To‘lov bank yoki to‘lov tizimining himoyalangan sahifasida amalga oshadi va 3D Secure bilan tasdiqlanadi. Karta ma’lumotlari saytimizda saqlanmaydi.