Normativ hujjatlar ШНҚ 2.03.01-24
ШНҚ 2.03.01-24, 304-банд
7-боб. Темир-бетон конструкция элементларининг иккинчи гуруҳ · 2-§. Элементнинг бўйлама ўқига нормал дарзларнинг ҳосил бўлишига ҳисоби
Темир-бетон элементларнинг эгилувчи, чўзилган ва марказ ташқарисида сиқилганда дарзлар ҳосил бўлса, бўйлама ўққа нормал кесимлар қабул қиладиган зўриқтиришлар қуйидаги ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда аниқланиши лозим:
кесимлар деформациясидан яссилигидан;
бетон чекка чўзилган толасининг энг катта нисбий узайиши 2Rbt,ser⁄Eb га тенглигидан;
бетонидаги сиқилган зонадан (агар у мавжуд бўлса).
Зўриқтиришлар бетоннинг эластик ёки эластиксиз деформацияларини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши, бунда мазкур ШНҚнинг 121-бандига мувофиқ эластиксиз деформацияларнинг мавжудлиги r ядровий масофанинг камайиши орқали ҳисобга олиниши лозим.
Бетонидаги чўзилган зона зўриқтиришлар текис тақсимланган ва қиймати бўйича Rbt,ser га тенг деб ҳисобланиши зарур.
Зўриқтирилмаган арматурадаги зўриқтиришлар бетон атрофдаги деформацияларининг кўпайишига жавоб берувчи зўриқтиришлар ҳамда бетоннинг киришиши ва силжувчанлигидан келиб чиққан зўриқтиришларнинг алгебраик йиғиндисига тенг деб ҳисобланиши керак.
Зўриқтирилган арматурадаги зўриқтиришлар олдиндан зўриқтирилган арматурани (барча йўқотишларни ҳисобга олиб) ҳамда бетон атрофдаги деформацияларининг кўпайишига жавоб берувчи зўриқтиришнинг алгебраик йиғиндисига тенг деб ҳисобланиши лозим.
Ушбу банднинг талаблари кўп марталаб такрорланувчи юк таъсирига ҳисобланувчи элементларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 22.07.2024. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.