Normativ hujjatlar ШНҚ 2.03.01-24
ШНҚ 2.03.01-24, 448-банд
8-боб. Конструктив талаблар · 7-§. Арматура ва ўрнатма деталларнинг пайванд бирикмалари
Керакли пайвандлаш ускуналари мавжуд бўлмаган тақдирда завод ва монтаж қилиш шароитларида РСТ Уз 865-98 да пайвандланган ўзаклар ва ўрнатма деталлар учун кўрсатилган ёйли, қўлда пайвандлаш усулларидан фойдаланилиши ҳамда арматура ва ўрнатма деталларнинг хочга ўхшаш, туташтирув, устма-уст ва таврли бирикмаларини бажаришга йўл қўйилади.
A400 синфга мансуб 35ГС маркали ишчи арматура ўзакларининг хочга ўхшаш бирикмаларида ушлаб қўювчи пайванд чоклар билан ёй пайванддан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 22.07.2024. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.