Normativ hujjatlar ШНҚ 2.03.01-24
ШНҚ 2.03.01-24, 495-банд
8-боб. Конструктив талаблар · 12-§. Асосий юк кўтарувчи темир-бетон конструкцияларни конструктив лойиҳалаш
Балкани кесишиш тугунларида мазкур ШНҚнинг 32-расмига кўра иккинчи даражали балкадан таъсирланишни қабул қилиш учун қўшимча кўндаланг арматура ўрнатиш лозим.
Асосий балкада ушбу арматурани b + 2ℎ кенгликда, иккинчи даражали балкада эса ℎ⁄3 кенгликдаги майдонда ўрнатиш керак.
Бу ерда b ва ℎ иккинчи даражали балканинг кенглиги ва баландлиги.
Арматурани бўйлама арматурани қамраб олувчи хомутлар кўринишида қия ёки фазовий кесимларни ҳисоблаш учун талаб қилинадиган арматурага қўшимча равишда ўрнатиш лозим.

32-расм. Иккита балкалар кесишиш зонасида таянч арматурани жойлашиши
1 – асосий балка, 2 – иккинчи даражали балка, 3 – қўшимча хомутлар
Rasm vazirlik e’lon qilgan PDF nusxadan olingan.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 22.07.2024. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.