Normativ hujjatlar ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 100-банд
6-боб. Ўрамли ва суртмали (мастика) материаллардан тайёрланган том қопламалар · 2-§. Том қоплама конструкциялари ва қўлланиладиган материаллар
Том қопламаларнинг деворларга, шахталарга, ёруғлик тушадиган тешикларга ва деформация чокларига туташган жойларида ўрамли томлардаги асосий сув ўтказмайдиган қоплама қатламлари уч қават ўрамли том қоплаш материаллари билан мустаҳкамланиши лозим (устки қават йирик донали ёки тангачали қопламага эга бўлиши керак).
Суртмали (мастикали) томларда эса шиша материаллар билан арматураланган суртма (мастика)нинг уч қатлами билан (туташувлар юзаси БТ-177 бўёқ билан бўялиши) мустаҳкамланиши зарур.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.