Normativ hujjatlar ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 15-банд
4-боб. Томлар · 1-§. Томларнинг таснифи ва том турларини танлаш
Томлар функционал мақсадларига кўра қуйидагиларга бўлиниши керак:
а) фойдаланиладиган (қўшимча функцияли) томлар:
асосий вазифасидан ташқари, дам олиш (кўкаламзорлаштириш) ҳудудлари, спорт майдончалари, автомобиль тўхташ жойлари учун мўлжалланган ва томнинг тўғридан-тўғри вазифасидан фарқ қиладиган томлар.
б) фойдаланилмайдиган (қўшимча функцияларсиз) томлар:
конструкцияси фақат томнинг асосий функцияларини бажариш учун мўлжалланган ҳамда махсус тайёргарликка эга хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳаракатланиши учун мўлжалланмаган томлар.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.