Normativ hujjatlar ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 192-банд
9-боб. Металл том қопламалар · 4-§. Профилланган металл тўшамалардан тайёрланган том қопламаларга қўйиладиган талаблар
Профилланган листлардан тайёрланган том қопламалар 20 фоиздан ортиқ (12°) нишабликда бўлиши лозим.
10 фоиздан 20 фоизгача (6° — 12°) нишабликларда листлар орасидаги бўйлама ва кўндаланг бўғинларни герметизациялашни ёки листлар остидаги сувдан изоляцияловчи қатлам билан таъминлашни амалга ошириш керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.