Normativ hujjatlar ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 268-банд
12-боб. Маҳаллий материаллардан тайёрланган том қопламаларга қўйиладиган талаблар · 2-§. Фойдаланиладиган том қопламаларга қўйиладиган талаблар
Пиёда ёки автомобиллар юки таъсирида фойдаланиладиган том қопламаларнинг (сувдан изоляцияловчи тўшаманинг), кўкаламзорлаштирилган том қопламаларнинг нишаблари 1 фоиздан 5 фоизгача қабул қилиниши лозим.
Кўкаламзорлаштирилган том қопламанинг горизонтал юзасини ҳосил қилишда, том қоплама юзаси бўйлаб дренажловчи ва грунт қатламларининг қалинлигини ўзгартириш орқали текислаш амалга оширилиши керак.
Сувдан изоляцияловчи тўшаманинг асосий ва қўшимча қатламлари учун ўрамли битум-полимер, арматуралайдиган синтетик асосли битум, эластомер плёнкали материаллар қабул қилиниши лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.