Normativ hujjatlar ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 297-банд
13-боб. Тўлқинсимон листлардан тайёрланган том қопламалар · 2-§. Хризотилцемент листлари
Хризотилцемент тўлқинсимон листлар учун асос сифатида 60×60 mm кесимдаги оддий бруслардан тайёрланган томёғоч ёки қалинлиги камида 25 mm ва намлиги 22 фоиздан ортиқ бўлмаган кесилмаган тахталардан тайёрланган сийрак тўшама бўлиши керак.
Листларнинг бўйламасига бир-бирининг устига зич ёпилишини таъминлаш учун том ёғочдаги барча тоқ брусларнинг баландлиги 60 mm, жуфт брусларники эса 63 mm бўлиши лозим.
Томёғоч брусларининг қадами 750 mm дан ошмаслиги керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.