Ф1, Ф2, Ф3 ва Ф4 синфдаги бино ва иншоотларда (одамларнинг доимий ва вақтинча яшаши учун мўлжалланган бинолар, томоша ва маданий-маърифий муассасалар, аҳолига хизмат кўрсатиш корхоналари, таълим ташкилотлари, илмий ва лойиҳалаш ташкилотлари) бинолар учун чордоқли бинонинг ҳар бир тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган 100 метр узунлигига ҳамда чордоқсиз бинонинг ҳар бир тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган 1000 m² том майдонига камида битта, Ф5 синфига мансуб (ишлаб чиқариш ва омборхона) бинолар ва иншоотларнинг периметри бўйлаб эса ҳар 200 m да ёнғин нарвонлари орқали чиқиш жойлари бўлиши керак.
Бунда, қуйидагиларни назарда тутмасликка йўл қўйилади:
бино ва иншоотнинг асосий фасадида ёнғин нарвонларини (бино ва иншоотнинг эни 150 m дан ошмаса ва асосий фасадга қарама-қарши томонда эса ёнғинга қарши сув таъминоти (қувури) мавжуд бўлса);
бино ва иншоотларнинг том қисмига чиқиш йўлини (том қисмининг майдони 100 m2 дан ошмаса).
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.