10 дан 20 m гача баландликка кўтариш учун ва том қопламалар баландлигининг ўзгариши 1 m дан 20 m гача бўлган жойларда П1 турдаги ёнғинга қарши нарвонлар қўлланилиши лозим.
20 m дан ортиқ баландликка кўтариш учун ва том қопламаларнинг баландлик ўзгариши 20 m дан ортиқ бўлган жойларда П2 турдаги ёнғинга қарши нарвонларни қўллаш керак.
Ёнғинга қарши нарвонлар ёнмайдиган материаллардан тайёрланиши ва деразаларга камида 1 m яқинликда жойлашган бўлиши лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.