Тўлқинсимон профиллардан, металл листлар ва донали материаллардан тайёрланган томларни лойиҳалашда қуйидагилар бўлиши лозим:
иссиқлик изоляцияли қўшма қопламалар учун иссиқлик изоляцияси қатлами билан том орасида карниз;
қирра ва том тепаси қисмларида ташқи ҳаво билан туташадиган вентиляция канали ўрнатиш орқали шамоллатиш тизими.
Толали материаллардан тайёрланган иссиқлик изоляцияси учун шамол ва намликдан ҳимояловчи мембрана лойиҳаланиши керак.
Том ёпиш материалларини юк кўтарувчи тузилмаларга маҳкамлашда коррозияга қарши ҳимояланган маҳкамлагичларни қўллаш лозим.
Том чордоғидан конденсатни чиқариб юбориш учун у табиий шамоллатилиши, бунда табиий шамоллатиш томдаги тешиклар (том чўққилари, қирралар, карнизлар, шамоллатиш дарчалари, чиқариш қувурлари) орқали амалга оширилиши керак.
Том тешикларини умумий майдони том горизонтал проекцияси майдонининг камида 1/300 қисмига тенг бўлиши лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.