Normativ hujjatlar ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 91-банд
6-боб. Ўрамли ва суртмали (мастика) материаллардан тайёрланган том қопламалар · 1-§. Ўрамли ва суртмали (мастика) материаллардан тайёрланган томларга қўйиладиган талаблар
Ҳимоя қатламини тўшашдан олдин, фойдаланиладиган том қопламалардаги сувдан изоляцияловчи асосий тўшаманинг юзаси бўйлаб, мазкур ШНҚнинг 104-бандига мувофиқ ўт-ўланларнинг униб чиқишига қарши антисептикланган иссиқ том қоплама суртмали (мастикали)сининг 2 mm қалинликдаги яхлит қатламини қоплаш амалга оширилиши керак.
Сувдан изоляцияловчи тўшамани тайёрлашда куйидаги материаллардан фойдаланиш керак:
чиримайдиган шиша синтетик асосга эга бўлган битум ва битум-полимер ўрамли материаллардан;
эластомер вулканизацияланган плёнкали материаллардан;
юқори чидамликка эга бўлган суртмали (мастикали) материаллар.
Том қопламаларнинг фойдаланиладиган ўтиш конструкцияларини фойдаланиладиган том қопламалари каби қабул қилиш ёки ўтиш жойлари учун ёғоч панжарали тўшамалар ётқизилиши лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.