Normativ hujjatlar ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 7-илова, 1-банд
7-илова. Том қопламалар ва объектларнинг кўкаламзорлаштириш элементлари
Том қопламада ўсимликлар учун субстрат сифатида бегона ўтлар, зараркунандалар, касаллик келтирувчи микроорганизмлардан ҳоли бўлган махсус тайёрланган органик ва минерал компонентлар қоришмасидан фойдаланиш керак. Бунда, қоришма қуйидаги хоссаларга эга бўлиши лозим:
кимёвий жиҳатдан нейтрал ва инерт;
енгил механик тузилмага эга;
намни тутиб қолиш коэффициенти юқори ;
аэрацияланиш даражаси юқори.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.