Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 151-банд
6-боб. Ички сув таъминоти · 6-§. Ички совуқ сув тармоқлари
Турар жой ва фуқаровий объектлардаги ички сув етказиб берувчи тармоқларни қишда ҳаво ҳарорати 2 °С дан юқори бўлган хоналарда, пол остида, ертўлаларда, техник қаватларда ҳамда чордоқларда, шунингдек уларда қувурлар очиқ ҳолда ўтказишга йўл қўйилган бўлса, бинонинг конструкциялари бўйича ёки юқори қаватнинг шифти остидан ўтказиш лозим.
Ички сув етказиб берувчи тармоқлардаги тик ва сув тақсимловчи қувурлар шахталарда, очиқ ҳолда душхоналар, ошхоналар ва бошқа хоналар деворлари бўйича ўтказиш керак.
Қувурларни яширин ҳолда ўтказиш, пардозлаш ишларига кучайтирилган талаблар қўйилган хоналарда ва қувурлари (санитария узелларида жойлашганлари бундан мустасно) пластмассадан бўлган барча тизимлар учун қўллаш лозим.
Полимер материаллардан тайёрланган қувурларни механик шикастланишдан ҳимояланган ҳолда очиқ ўтказишга йўл қўйилади.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.