Asosiy qismga o‘tish

Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.01-22

ШНҚ 2.04.01-22, 2-банд

2-боб. Атамалар ва таърифлар

2

Мазкур ШНҚда қуйидаги атама ва таърифлардан фойдаланилган:

бино – функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;

ичимлик суви – организмнинг ичимлик сувига бўлган талабини, шунингдек санитарияга оид эҳтиёжларни қаноатлантириш учун санитария қоидалари, нормаларига ва гигиена нормативларига, давлат стандартларига мувофиқ тайёрланган, инсон соғлиғи учун хавфсиз бўлган сув;

ичимлик суви таъминоти – ичимлик сувини ичимлик суви таъминоти тармоқлари орқали ва (ёки) транспортда истеъмолчиларга етказиб бериш;

ишлаб чиқариш оқова сувлари – товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ҳосил бўладиган оқова сувлар;

оқова сувлар – сувни истеъмол қилиш ва (ёки) ундан фойдаланиш натижасида ҳосил бўладиган ҳамда оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари орқали оқизиб юбориладиган сув;

оқова сувларни тозалаш иншооти – ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тасарруфида бўлган, оқова сувларни қабул қилиш ва уларни белгиланган талабларга мувофиқ зарарсизлантирган тарзда сув объектларига оқизиб юбориш учун мўлжалланган иншоот;

оқова сувларни чиқариб юбориш – оқова сувларни ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тасарруфида бўлган оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига қабул қилиш ва уларни оқова сувларни тозалаш иншоотларига чиқариб юбориш.

Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.

Qabul qilamiz

UzcardHumoVisaMastercard

To‘lov bank yoki to‘lov tizimining himoyalangan sahifasida amalga oshadi va 3D Secure bilan tasdiqlanadi. Karta ma’lumotlari saytimizda saqlanmaydi.