Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 207-банд
6-боб. Ички сув таъминоти · 11-§. Сув сарфини ўлчовчи жиҳозлар
Ҳисоблагичнинг қабул қилинган номинал диаметрини қуйидаги кўрсатгичлар бўйича текшириш лозим:
қанотсимон ҳисоблагичларда йўқотилаётган босим бир секундда ўтказиладиган максимал сув миқдорига –5 m сув устуни (005 МPа) ва турбинали ҳисоблагичларда 2,5 сув устуни (0,025 МPа) дан ортиқ бўлмаслиги;
ички ёнғинни ўчириш учун ҳисобий сув миқдорини ҳисобга олган ҳолда, бир секундда ўтказиладиган максимал (ҳисобий) сув миқдорига қанотсимон ҳисоблагичларда йўқотилаётган босим 10 m сув устуни (0,1 МPа) ва турбинали ҳисоблагичларда 5 сув устуни (0,05 МPа) дан ортиқ бўлмаслиги;
совуқ ва иссиқ сувнинг минимал (ҳисобланган) соатлик сарфини ўлчаш имконияти танланган ҳисоблагич учун минимал сув сарфи (минимал (ҳисобланган) соатлик сув сарфидан ошиши.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.