Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 375-банд
7-боб. Оқова сувларни чиқариб юбориш · 3-§. Ички оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари
Полиэтилен қувурлардан фойдаланилганда олд панель учун ёнувчан материалдан фойдаланишга йўл қўйилади. Бунда, эшик очилмайдиган бўлиши керак.
Арматура ва назорат жойларига кириш учун юзаси 0,1 m2 дан ошмайдиган қопқоқли очиладиган люклар билан таъминлаш керак.
Ишлаб чиқариш корхоналарининг омборлари ва уларда хизмат хоналари бўлмаган биноларнинг ертўлаларида, шунингдек турар жой объектларининг чордоқлари ва ҳаммомларида оқова сувларни чиқариб юбориш ва сув оқувчи пластик қувурларни очиқ равишда ўтказишга йўл қўйилади.
Тик қувурлар ораёпмалардан ўташ жойларида ёпманинг бутун қалинлиги бўйича цементли қоришма билан сувалган бўлиши керак.
Тик қувурнинг шифтдан 8–10 cm баландликдаги қисми (горизонтал чиқиш қувуригача) қалинлиги 2–3 cm бўлган цемент қоришма билан ҳимояланган бўлиши керак.
Тик қувурни қоришма билан ёпишдан олдин, қувурларни ўрамли гидроизоляция материали билан зич қилиб ўраш керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.