Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 85-банд
6-боб. Ички сув таъминоти · 3-§. Ёнғинга қарши сув таъминот тизимлари
Ички ёнғинга қарши сув таъминоти, ўқув мақсадида ва аҳолига хизмат кўрсатиш учун биргаликда фойдаланиладиган касбий таълим ташкилотлари, академик лицейлар ва умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларидаги спорт иншоотларининг ажратилган блокларида ҳамда уларнинг техник ўқув хоналари мавжуд бўлган 2 қаватдан ортиқ ва ҳажми 5000 m3 ва ундан ортиқ бўлган биноларда, умумий овқатланиш корхоналари ҳамда бошқа ёнғин хавфи бўлган бинолар жойлашган ва умумий ҳажми 5000 m3 дан ортиқ бўлган ҳаммомларда мазкур ШНҚнинг 1-жадвалнинг 4-бандига мувофиқ ишлаб чиқилиши керак.
(85-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 12 июндаги 01/2-22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 406, 03.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)
| Турар жой, жамоат ва маъмурий бинолар ва уларнинг хоналари | Оқим | Ички ёнғинни ўчириш учун битта оқимга тўғри келадиган минимал сув сарфи, l/s |
|---|---|---|
| Турар жой бинолари: | ||
| баландлиги 28 м (28 m ҳам киради) баланд бўлганда; | 1 | 2.5 |
| баландлиги 28 м йўлакнинг умумий узунлиги 10 метрдан ортиқ бўлганда. | 2 | 2.5 |
| қаватлар сони 16 дан 25 гача бўлганда; | 2 | 2.5 |
| баландлиги 28 м йўлакнинг умумий узунлиги 10 метрдан ортиқ бўлганда | 3 | 2.5 |
| Офис бинолари: | ||
| баландлиги 6 дан 10 қаватгача ва ҳажми 25 000 куб метргача; | 1 | 2.5 |
| шу баландликда, ҳажми 25 000 куб метрдан ортиқ бўлганда; | 2 | 2.5 |
| қаватлар сони 10 дан ортиқ ва 25 000 куб метргача; | 2 | 2.5 |
| шу баландликда, ҳажми 25 000 куб метрдан ортиқ бўлганда; | 3 | 2.5 |
| театрлар, йиғилиш ва кино ускуналари билан жиҳозланган конференция хоналари | ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ | |
| 2-позицияда кўрсатилмаган ётоқхоналар ва жамоат бинолари: | ||
| қаватлар сони 10 тагача ва ҳажми 5000 дан 25000 куб метргача; | 1 | 2.5 |
| шу баландликда, ҳажми 25 000 куб метрдан ортиқ бўлганда; | 2 | 2.5 |
| қаватлар сони 10 дан ортиқ ва ҳажми 25 000 куб метргача; | 2 | 2.5 |
| шу баландликда, ҳажми 25 000 куб метрдан ортиқ бўлганда | 3 | 2.5 |
| Саноат корхоналарининг маъмурий ва маиший бинолари ҳажми, куб метр: | ||
| 5 000 дан 25 000 гача | битта | 2.5 |
| 25 000 дан ортиқ | 2 | 2.5 |
(1-жадвал изоҳининг 5-бандига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 12 июндаги 01/2-22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 406, 03.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)
Изоҳлар:
1. Турар жой бинолари учун минимал сув сарфини, диаметри 38 mm бўлган ёнғин ўчириш дастаги, янги ва бошқа жиҳозлар бўлганда, 1,5 l/s га тенг қабул қилишга йўл қўйилади.
2. Бинонинг ҳажми сифатида, ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ аниқланадиган бинонинг қурилиш ҳажми қабул қилинади.
3. Коридорнинг умумий узунлигига қаватдаги коридорларнинг, ёруғ холларнинг, ўтиш жойларининг, галереяларнинг хоналарнинг умумий узунлиги киради (зинапоя катаклари ва лифт холлари бундан мустасно).
4. Баландлиги 10 ва ундан ортиқ қаватли саноат корхоналарининг маъмурий ва маиший бинолари учун ўт ўчиришга минимал сув сарфини ушбу жадвалнинг 4-банди бўйича аниқлаш лозим.
5. Касбий таълим ташкилотлари, академик лицейлар ва умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларида ёнғин хавфи бўйича "В" ишлаб чиқариш тоифаси бўлган бинолар мавжуд бўлганда, ички ёнғинга қарши сув таъминоти мазкур ШНҚнинг 2-жадвалига мувофиқ лойиҳалаш керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.