Хонанинг хизмат кўрсатилаётган ёки иш ҳудудига кираётган ҳаво оқимини қуйидаги формулалар бўйича қабул қилиш лозим:
ҳаво ҳаракатининг максимал тезлиги Vх, m/s:
(1)хонада иссиқлик етишмовчилигини тўлдиришда максимал ҳарорат tх, °С:
(2)хонадаги ортиқча иссиқликни ассимиляция қилишдаги минимал ҳарорат t, °С:
(3)бу ерда:
Vn — бинонинг иш ҳудудининг иш жойидаги ёки хизмат кўрсатиш ҳудудидаги ҳаво ҳаракатининг нормалаштирилган тезлиги, m/s;
tn — ҳавонинг меъёрий ҳарорати, °С;
К — хонадаги ҳаво ҳаракатининг меъёрий тезлигидан, оқимдаги максимал тезлигига ўтказувчи коэффициенти ушбу ШНҚнинг 6-иловаси бўйича аниқланади;
∆t1, ∆t2 — оқимдаги ҳаво ҳароратини, °С, рухсат этилган оғиши, ушбу ШНҚнинг 7- иловаси бўйича аниқланади.
Ҳаво тақсимлагичлар хизмат кўрсатиладиган ёки хонанинг иш ҳудуди доирасида жойлаштирилганда ҳаракат тезлиги ва ҳаво ҳарорати ҳаво тақсимлагичдан 1 m масофада нормалаштирилмайди.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.