Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 232-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 5-§. Ҳаво алмашинишини ташкил қилиш
Ишлаб чиқариш биноларида ҳаво тақсимлагичларидан иш ҳудудига берилаётган ҳавони қуйидагича йўналтириш лозим:
ишчи зона доирасида ёки ундан юқорида, уюрма вентиляциясида чиқариладиган горизонтал оқимлар;
полдан 2 m ва ундан юқори баландликка чиқарилаётган, қиялантирилган (пастга) оқимлар билан;
полдан 4 m ва ундан юқори баландликда чиқарилаётган вертикал оқимлар билан.
Унча кўп бўлмаган ортиқча иссиқликка эга бўлган ишлаб чиқариш хоналарига берилаётган ҳавони, юқори ҳудудда жойланган ҳаво тақсимлагичлардан вертикал, юқоридан пастга йўналтирилган, горизонтал ёки қиялантирилган (пастга) оқимлар билан узатишга йўл қўйилади.
Chizma
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.