Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 234-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 5-§. Ҳаво алмашинишини ташкил қилиш
Чанг ажралаётган хоналарда берилаётган ҳавони юқори ҳудудда жойлашган ҳаво тақсимлагичлардан, юқоридан пастга йўналтирилган оқимлар билан бериш лозим.
Чанг ажралмайдиган турли мақсадларга мўлжалланган хоналарда кираётган ҳавони хизмат кўрсатиладиган ёки иш ҳудудида жойлашган ҳаво иситгичлардан пастдан юқорига йўналтирилган оқимлар билан узатишга йўл қўйилади.
Турар жой, жамоат ва маъмурий-маиший бинолар хоналарига берилаётган ҳаво юқори зонада жойлашган ҳаво тақсимлагичлардан берилиши керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.