Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 251-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 7-§. Ҳаво пардалари
Хонага ташқи ҳаво киришини тўсувчи ҳаволи ва иссиқ ҳаволи ҳаво пардалари ташқи ҳавонинг ҳисобий ҳарорати минус 15оС ва ундан пастроқ бўлган ҳудудларда (параметр Б) назарда тутилиши лозим:
хона ташқи деворларидаги доимо очиқ бўлган ёруғлик тешиклари ҳамда тамбурсиз ва бир сменада беш мартадан кўпроқ ёки камида 40 min очиладиган дарвоза ва кириш жойлари олдида;
бинони лойиҳалашга бўлган талабда ҳаволи ва иссиқ ҳаволи пардалар рўйхати берилган қулайликка эга бўлган жамоат бинолари учун вестибюлларнинг ташқи эшиклари олдида;
ташқи ҳаво ҳисобий ҳароратидан қатъи назар, намлиги юқори бўлган хоналарнинг ташқи эшиклари, дарвозалари ва тирқишлар олдида.
Ҳаво пардалари орқали бериладиган иссиқлик, бинонинг ҳаво ва иссиқлик балансида ҳисобга олинмайди.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.