Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 289-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 10-§. Жиҳозлар учун хоналар
Вентиляция жиҳозлари учун хоналарни, хизмат кўрсатилаётган хоналарда жойлашган ёнғин бўлинмаси доирасида жойлаштириш лозим.
Вентиляция жиҳозлари учун хоналарни ёнғин бўлинмасининг ёнғинга қарши девори ортида ёки I, II ва IIIа даражали ўтга чидамли бинолардаги ёнғинга қарши ҳудуд доирасида жойлаштиришга йўл қўйилиши, бунда хона ёнғинга қарши деворга бевосита туташиб туриши ҳамда ёнғинга қарши деворни кесиб ўтаётган ҳаво қувурларида ўтни тўсиб қолувчи клапанлар бўлиши лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.