Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 297-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 11-§. Ҳаво ўтказувчи қувурлари
Ушбу ШНҚ нинг 296-бандида келтирилган ўтни тўсиб қолувчи клапанларни бевосита тўсиқ олдида тўсиқни исталган томонида ёки унинг ташқарисида, тўсиқдан клапангача ҳаво қувури ҳудудида оловга бардошлилик даражаси тўсиқнинг оловга бардошлилик даражасига тенг бўлган ҳолда таъминлаб ўрнатилиши лозим.
Техник сабабларга кўра клапанлар ёки ҳаво тўсиқларини ўрнатишнинг иложи бўлмаса, унда турли хоналардаги ҳаво каналларини бир тизимга бирлаштиришга йўл қўйилмаслиги, бунда ҳар бир хона учун клапанларсиз ёки ҳаво тўсиқларисиз алоҳида тизимлар бўлиши зарур.
Портлаш ва ёнғин хавфи бўлган аралашмаларни маҳаллий сўрма тизимларининг ҳавоўтказуви каналларини ушбу ШНҚ нинг 296-бандига мувофиқ лойиҳалаштириш лозим.
Турар жой, жамоат, маъмурий-маиший биноларнинг ҳаво сўрувчи вентиляция ҳаво қувурларини иссиқлик чордоғига бирлаштириши ШНҚ 2.01.01-22 га мувофиқ (III-қурилиш-иқлимий ҳудудида қурилаётган бинолар бундан мустасно) биноларда кўзда тутилишига йўл қўйилмайди.
Даволаш-профилактика учун мўлжаллаган биноларда вертикал коллекторлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.