Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 299-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 11-§. Ҳаво ўтказувчи қувурлари
Ҳаво ўтувчи қувурларни мазкур ШНҚнинг 18-иловасида келтирилган ашёлардан фойдаланиб лойиҳалаштириш лозим.
Асбестцемент материаллардан тайёрланган ҳаво қувурларини қўллашга йўл қўйилмайди.
Ҳаво қувурлари учун талаб этилган оловга бардошлилик даражасига тенг ёки ундан юқорироқ чегарасига эга бўлган биноларнинг ёнмайдиган конструкцияларидан, енгил конденсацияланадиган буғлар таркибида бўлмаган ҳавони узатиш учун фойдаланишга йўл қўйилади, бунда конструкцияларни зичлаштиришни, ички сиртларини силлиқлаштиришни (сувоқлаш, елимлаш) ва ҳаво қувурларини тозалаш лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.