Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 301-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 11-§. Ҳаво ўтказувчи қувурлари
Ёнмайдиган материаллардан тайёрланган ҳаво ўтказувчи қувурлар қуйидаги ҳолларда лойиҳалаштирилиши лозим:
Портлаш хавфи ва ёнғин чиқиш хавфи бўлган аралашмаларнинг маҳаллий ҳаво сўрувчи тизимларида, авария ҳолати тизими ҳамда бутун узунлиги бўйича ҳарорати 80 °С ва юқори бўлган ҳавони узатаётган тизимлар учун;
транзит тармоқлар ёки турар жой, жамоат, маъмурий-маиший ва ишлаб чиқариш биноларини умумалмашинув вентиляцияси, ҳавони кондициялаш ҳамда ҳавони иситиш тизимлари коллекторлари учун;
вентиляцион жиҳозлар учун хоналар ичида ҳамда техник қаватлар ва ертўлаларда ўтказиш учун.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.