Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 305-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 11-§. Ҳаво ўтказувчи қувурлари
Қуйидаги ҳаво ўтказувчи қувурларидан фойдаланиш лозим:
П (З) синфдаги (зич) — вентилятор олдидаги статик босими 1400 Pа дан ортиқ бўлган умумалмашинув вентиляцияси ва ҳаво билан иситиш тизимларининг транзит тармоқлари учун ва босимга боғлиқ бўлмаган маҳаллий сўрмалар ҳамда кондициялаш тизимлари транзит тармоқлари учун ҳамда А ва Б тоифасидаги хоналарга хизмат кўрсатаётган тизимлар учун;
қолган ҳолларда Н (нормал) синфдаги.
Ҳаво қувурларининг нозичликлари орқали ҳавонинг йўқотилиши ва сўрилиши қуйидаги 1-жадвалда келтирилган катталиклардан ошмаслиги лозим.
| Ҳаво қувури тоифаси | Вентилятор олдидаги ҳаво қувурида ҳавонинг ортиқча статик босими (мусбат ёки манфий) қуйидагича бўлганда, kPа ҳаво қувурларининг 1 m2 ёйилган майдонидаги ҳаво йўқолиши ёки сўрилиши, m3/h | |||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| 0,2 | 0,4 | 0,6 | 0,8 | 1,0 | 1,2 | 1,4 | 1,6 | 1,8 | 2,0 | 2,5 | 3,0 | 3,5 | 4,0 | 4,5 | 5,0 | |
| Н | 3,6 | 5,8 | 7,6 | 9,2 | 10,7 | 12,1 | 13,4 | - | - | - | - | - | - | - | - | - |
| П | 1,2 | 1,9 | 2,5 | 3,0 | 3,5 | 4,0 | 4,4 | 4,9 | 5,3 | 5,7 | 6,6 | 7,5 | 8,2 | 9,1 | 9,9 | 10,6 |
Изоҳлар:
1. Ҳаво қувурларидаги ҳавонинг йўқотилиши ёки сўрилиши с тизимдаги ҳавони фойдали сарфидан фоизда, қуйидаги формуладан аниқланади:
(4)бу ерда:
К — коэффициент, П синфдаги ҳаво қувурлари учун 0,004 га тенг Н синфдаги — 0,012 деб қабул қилинади;
l — транзит ҳаво қувурларини йиғинди узунлиги, маҳаллий сўрмалар учун эса хизмат кўрсатилаётган хонадаги тармоқлар ҳам ҳисобга олинади, m;
Dv — вентиляторга уланган жойдаги ҳаво қувурларининг диаметри, m;
Dm — ҳаво қувурини ҳисобга олинаётган l қисмининг ўртача диаметри.
Тўғри бурчакли ҳаво қувурлари учун Dv ёки Dm = 0,32 S деб қабул қилиш лозим.
Бу ерда:
S — ҳаво қувурининг периметри, m;
р, v — вентиляторга уланган жойида, мос равишда, ҳаво қувуридаги ортиқча статик босим, Pа, ва ҳавонинг тезлиги, m/s.
2. Тўртбурчаклар ҳаво каналлари учун ҳаво йўқотилиши ёки ассимиляция қийматини олиш учун 1,1 коэффициентини киритиш керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.