Тутунни чиқариш учун ўрнатилган вентиляторларни 1-тур ёнғинга қарши тўсиқлари бўлган, бошқа тизимдаги хоналардан алоҳида, хоналарда жойлаштириш лозим.
Тутунга қарши ҳимоянинг тортиб олувчи қурилмалари хоналарида, йилнинг иссиқ даврида (Б параметрлар) ёнғин бўлганда ҳаво ҳароратини 60 °С дан ошмаслигини таъминлайдиган вентиляция бўлиши лозим.
Тортиб олувчи тизимлар вентиляторларини бинонинг ташқарисида ва томида ўрнатишга йўл қўйилади.
Ташқарига ўрнатилган вентиляторлар (томлар бундан мустасно) бегона кишилардан сақлаш мақсадида тўр сим билан ўралган бўлиши лозим.
Chizma
3D ko‘rinish
3D ko‘rinish ro‘yxatdan o‘tgan foydalanuvchilarga ochiq. Ro‘yxatdan o‘tish bepul.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.