Бир контур бўйича уланган сувли (намакобли) берк хладон буғлатгичли совуқлик таъминоти тизимида сиртли ҳаво совиткичларни (хладонлар буғлатгичлари) ва контактли ҳаво совиткичларни (форсункали камералар) қуйидаги ҳолларда қабул қилишга йўл қўйилади:
очиқ оловдан фойдаланилмайдиган хоналарда;
буғлатгичлар бир совитиш машинасининг алоҳида айланиш контурига уланган бўлса;
айланиш контуридан чиқариб ташлашдаги хладон массаси хизмат кўрсатиладиган хоналарнинг кичикроғида рухсат этилувчи авария концентрацияси хонага берилувчи 1 m3 ташқи ҳаво сарфига 310 g дан ошмаса ёки умумалмашинув оқова-сўриш вентиляцияси бўлмаганида 1 m3 хона ҳажмига мувофиқ.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.